Оила кодекси ажрим

V_/

Акрамова Ф.А.,

Республика «Оила» илмий-амалий маркази етакчи илмий ходими, психология фанлари номзоди, доцент

ЁШЛАРНИ ОИЛАГА ТАЙЁРЛАШНИНГ АСОСИЙ ОМИЛЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

АКРАМОВА Ф.А. ЁШЛАРНИ ОИЛАГА ТАЙЁРЛАШНИНГ АСОСИЙ ОМИЛЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Маколада ёшларни оилага тайёрлашнинг асосий омиллари ва уларнинг психологик хусуси-ятлари баён этилган, бу омиллар эмпирик тадкик этилиб, психологик тах,лили берилган, нати-жалар асосида хулоса ва тавсиялар ишлаб чикилган.

Таянч суз ва тушунчалар: оила, оила куриш омиллари, тасаввурлар, оилавий х,аёт, оила муно-сабатлари, оила куриш мотивлари, оила куриш ёши, оила соFломлиги, оила мух,ити.

АКРАМОВА Ф.А. ОСНОВНЫЕ ФАКТОРЫ ПОДГОТОВКИ МОЛОДЕЖИ К СОЗДАНИЮ СЕМЬИ И ИХ ПСИХОЛОГИЧЕСКИЕ ОСОБЕННОСТИ

В данной статье представлены основные факторы подготовки молодежи к семейной жизни и их психологические особенности, эти факторы эмпирически исследованы, приведен психологический анализ полученных результатов, на основе которых разработаны заключения и рекомендации.

Ключевые слова и понятия: семья, факторы создания семьи, представления, семейная жизнь, семейные отношения, мотивы создания семьи, возраст создания семьи, здоровье семьи, среда семьи.

AKRAMOVA F.A. KEY FACTORS PREPARING YOUNG PEOPLE FOR THE FAMILY AND THEIR PSYCHOLOGICAL FEATURES

Мамлакатимиздаги ижтимоий-демографик цолатнинг му-цим хусусияти — жамиятнинг асоси булган кучли оила тизими-дир. Узбекистонда никоцдан утиш ёши юцори ва энг муцими, оилаларнинг бузилиши дунё буйича паст даражададир.

Мамлакатни модернизация килиш жа-раёнлари фукаролик жамиятининг мухим институти булган оиланинг яхлит тизими, иктисодий, ижтимоий, маънавий, мафкура-вий асосларига хам таъсир килади. Айни пайтда Узбекистонда 7,5 миллиондан зиёд оила мавжуд1. Шу оилалардаги реал жара-ёнлар, хусусан, никох, ажрим, тугилиш, улим, ахолининг репродуктив установкалари, яъни нечта фарзанд куришга нисбатан интилиши, хохиш-истаклари, реал даромадлар, миграция холатлари кабилар мамлакатдаги демо-график вазиятни белгиловчи омиллардир.

Республикамизда оила ва оилавий муно-сабатларга эътибор давлат сиёсати даража-сига кутарилган. Бунинг ёркин мисоли си-фатида 1992 йил 8 декабрда кабул килинган Узбекистон Республикасининг Конституцияси ва 1998 йил 30 апрелда Олий Мажлис томо-нидан Узбекистон Республикасининг Оила кодексини тасдикловчи Узбекистон Респуб-ликаси конуни кабул килинганлигини эъти-роф этиш мумкин2.

Бизга маълумки, хозирда мамлакатимизда ёшларга, уларнинг илм олиш ва касб-хунар эгаси булишига катта эътибор берилмокда. Хар бир йигит-кизнинг таълим масканлари-да укиб, бирор мутахассисликни эгаллаши объектив ходиса булиши билан бирга, унинг ёш жихатидан оила куриши хам инкор этил-майдиган кадриятдир.

Бизнинг фикримизча, оила муаммоси-ни тадкик килишда, аввало бугунги ёшлар-ни оилавий хаётга тайёрлаш масаласига алохида эътиборни каратиш лозим. Чунки куп холларда турмуш курган икки ёш уртасидаги узаро муносабатларнинг нозик жихатлари хакида етарли билим, зарурий куникма ва малакага эга булмаслик, колаверса икки ёш-

1 Шоумаров F.Б. Оилавий муносабатларнинг ижтимоий-психологик омиллари. // «Аёл — маънавият гулшани» Республика илмий-амалий конференцияси материаллари туплами. Жиззах ПИ, 2015 йил 15-16 май. -488-489-б.

2 Узбекистон Республикасининг Конституцияси. — Т.:

«Узбекистон», 2005. -39-б.

нинг бир-бири хамда оилавий ролларнинг таксимланиши туFрисидаги адекват тасав-вурларнинг шаклланмаганлиги улар муно-сабатларининг ижобий кечиши ва динамик жихатдан ривожланишига салбий таъсир курсатмокда. Ёшларни оилавий хаётга тайёр-лашнинг психологик хусусиятларини урганиш ва тадкик этиш жуда мухимдир. Чунки бу оркали хозирги узбек оиласининг мустахкам ва бахтли этиш йулларини аниклаш мумкин. Шундай экан, бу мавзу энг долзарб масала хисобланади.

Статистик маълумотлар Узбекистонда йил сайин никохлар сони ошаётганлигини курсатмокда. Масалан, 2007 йилда никохлар сони 254,2 мингта булган, 2014 йилда эса 296,1 мингта, яъни 16,5 фоизга ошган3. Бунга сабаб, бир томондан, ахоли, биринчи навбат-да ёшларнинг сони ошганлиги, уларда расман курилган оила институтига нисбатан муноса-батнинг ижобий томонга узгарганлиги булса, иккинчи томондан, жамоатчилик, махалла фаоллари, хокимликларнинг оталикни белги-лаш холатларини камайтиришга каратилган самарали саъй-харакатлари окибатидир, де-йиш мумкин.

Никох ажримларининг сабаблари урганил-ганда, аксарият холатларда бунга, биринчи навбатда, келин-куёвларнинг оилавий хаётга тайёр эмаслиги, эр-хотинларнинг узаро ке-лишмовчиликлари, феъл-атворнинг бир-бирига мос келмаслиги, рашк, келин билан кайнона ва бошка якин кариндошларнинг чикишмасликлари, эркакнинг зарарли одат-ларга берилиб кетиши (ичкилик, гиёхванд моддалар истеъмол килиш ва шу каби), мод-дий кийинчиликлар (асосан эрнинг ишламас-лиги, оилани мустакил бошкара олмаслиги), кудаларнинг туйдан кейин узаро келишмай колишлари сабаб булган. Бу муаммоларга эрнинг бошка шахарларга иш кидириб кетиб,

3 http://stat.uz/ru/index.php/interaktiv/demograficheskie-dannye

кайтиб келмаганлиги, бошка бир аёл билан янги турмуш бошлагани хам кушилди.

Ёшларни оилавий хаётга ижтимоий-психологик жихатдан тайёрлашнинг усту-вор йуналишлари хориж олимларидан

E.Алешина1, Н.Х.Сафина2, Т.Ю.Сорокина3, узбек психолог олимларидан М.Г.Давлетшин4,

Мазкур маколада ёшларни оилавий хаётга тайёрлашнинг психологик хусусиятларини урганиш максад килинган. Бунинг учун Ни-зомий номидаги Тошкент давлат педаго-

iНе можете найти то, что вам нужно? Попробуйте сервис подбора литературы.

5 Шоумаров F.Б., Шоумаров Ш.Б. Мухаббат ва оила. — Т.: Ибн Сино», 1994. -120-б.

8 СоFинов Н.А. Узбек оилаларида ёшларни оилавий хаётга тайёрлашнинг этнопсихологик хусусиятлари. // «Узбекистон мустакиллиги унинг фани ва технология-ларини ривожлантириш кафолати» II Республика илмий коллоквиуми материаллари. — Т., 1998. -98-101-б.

12 Файзиева М.Х. Оила баркарорлигига шахслара-

гика университетида тахсил олаётган ёш-ларнинг 60 нафарида оилавий хаётга оид турли тасаввурлар, фикрлар, муносабатлар урганилди. Тадк,ик,от 2014 йили педагогика, психология факультетида тахсил олаётган 30 нафар талаба-кизлар ва тарих факультетида тахсил олаётган 30 нафар талаба-йигитларда утказилган булиб, тадк,ик,отдан кузланган максад ёшларни оилавий хаётга тайёрлашнинг асосий омилларидан булган никох куриш ёши, оилавий хаётга маънавий ету-клик даражалари, оилавий хаёт хакидаги та-саввурларнинг психологик хусусиятларини аниклаб, ёшларга зарур тавсияларни ишлаб чикишдан иборат булди.

Оила психологиясида никох курувчилар-нинг никох куриш омиллари ва шартлари ма-саласи мухим булиб, никох куриш омиллари-га куйидагиларни киритиш мумкин:

1. Оилавий хаётга етуклик.

2. Оила куриш ёши.

3. Оила куриш мотивлари.

4. Оила курилгунгача таниш муддати.

5. Оила куриш шартлари ва шароитлари.

6. Ёшларнинг оилавий хаёт хакидаги та-саввурлари13.

Никохга етуклик омиллари каторига ёшларнинг оилавий хаётга маънавий етукли-ги, уларнинг оила куриш мотивлари, никох куриш ёшига оид фикрлари ва булFуси оилавий хаётлари хакидаги тасаввурларини ки-ритар эканмиз, бу жихатларнинг хар бири кандай хусусиятга эга эканлигини куриб чикамиз.

Никохга етуклик тушунчаси ута мурак-каб ва нисбий тушунчадир. Чунки одам ри-вожланиб, такомиллашиб борувчи, уз маънавий, ахлокий ривожида мунтазам равиш-да янгиликларни узига сингдирувчи мавжу-дотдир. Кишининг етуклиги, айникса, оилавий хаётга етуклиги масаласида фикр юри-тилганда, бу тушунчадан бир шартли улчов сифатидагина фойдаланилади. Никохга етуклик дейилганда, оила курувчи ёшларнинг жисмоний (физиологик), жинсий, хукукий, иктисодий, маънавий-ахлокий, психологик каби етуклик жихатларини фарклаш мумкин.

13 Оила психологияси. // Шоумаров F.Б. тахрири остида. — Т.: 2007. -53-б.

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2015, 10

Буларнинг орасида эса жинсий, хукукий ету-клик курсаткичлари аник аломатларга эга булса, иктисодий, психологик, маънавий-ахлокий жихатлар катъий бир курсаткич би-лан белгиланмайди. Шахснинг жинсий ету-клиги унда балоFатга утиш аломатларининг кузатилиши, иккиламчи жинсий белгилар-нинг кескин даражада намоён булиши би-лан, ички секреция безларининг фаоллашуви билан характерланади. Шахснинг психологик етуклиги деб эса, унинг турли хаётий вазият-лар ва шароитларни хушёр бахолай олишида намоён булади. Ёшларда кузатиладиган психологик етуклик шахснинг бошкаларга нис-батан булган ижобий муносабатлари: хам-дардлик, хамфикрлилик, узаро ёрдам каби-лар тарзида намоён була оладиган маъна-вий сифатларини хам билдиради. Ёшлар оила кураётганларида бу хусусиятлар хал килувчи булиб хисобланади.

Никох олди омилларидан бири — бу никох куриш учун асос булган никох мотивлари хисобланади. Оила курилишида бир неча унлаб никох мотивлари мавжуд. Лекин улар-ни умумлаштирилган равишда учта тоифа-га ажратиш мумкин: 1. Севги туфайли оила куриш. 2. Моддий ёки узга манфаатдорлик асосида оила куриш. 3. Стереотип буйича оила куриш1.

Оиланинг мустахкам булишида оила куриш ёши мухим хисобланади. Кузатувлар-дан куринадики, нихоятда эрта (16, 17 ёшда) ва кеч (28, 30 ёшдан кейин) оила куриш максадга мувофик эмас. Эрта оила куриш йи-гитнинг оила бошлиFи сифатида шакллани-шига салбий таъсир килиши мумкин2. К,из бо-ланинг оила юмушларига эрта жалб этилиши натижасида у бекалик, физиологик жихатдан эса оналик вазифаларига етилган булиши мумкин. Лекин оилада эркакнинг ёши келин-нинг ёши билан баравар булиши, йигитнинг ёши курсаткичи оила мустахкамлигига таъсир этади. Чунки келин томонидан у бола си-

1 Оила психологияси. // Шоумаров F.Б. тахрири остида. — Т.: 2007. -58-б.

2 Уша жойда, 57-б.

фатида тасаввур этилади ва куёвни етарли даражада хурмат килмаслигига олиб келиши мумкин.

iНе можете найти то, что вам нужно? Попробуйте сервис подбора литературы.

Кеч оила куриш хам максадли эмас. Айникса кизлар учун оила куриш имкони-ятларини пасайтиради. Узига турмуш урток танлашдаги мезонлар сони ортишига, лекин номзодлар сони камайишига дуч келади. Бу уз навбатида киз бола учун оила куришни мураккаблаштиради.

Шунинг учун оптимал ёшни утказиб юбормаслик керак. Бунинг учун ижтимоий, иктисодий, маънавий етуклик ёши танланса, маъкул булади. Бу эса аксарият холда кизлар учун 20 ёш ва ундан юкори, йигитлар учун 24 ёш ва ундан юкори булган даврларга туFри келар экан.

Ёшларнинг уз оилавий хаётларига оид тасав-вурлари мухим булиб, уларнинг канчалик реалликка якин булиши оиланинг мустахкамлигига хизмат килади. Афсуски, ёшлар-нинг хамма вакт хам оилавий хаёт хакидаги тасаввурлари реалликкка мос келавермайди, балки аксарият холда хакикий хаётдан туб-дан фарк килади. Шунинг учун ёшларни оилавий хаётга тайёрлашда уларни имкон кадар хаётда кузатиладиган паст ва баланд, ширин ва аччик, рохат ва ташвиш, коронFу ва ёруF томонлари булиши мукаррарлигига ургатиб боришимиз ва бу томонлар хакида адекват (туFри) тасаввурларни шакллантира олиши-миз керак булади.

Психологик ва хаётий кузатувлардан3 куринадики, никохга кирувчиларнинг 20 ёшдан кичикрок булиши уларда хаётий таж-риба 20-24 ёшдагиларга караганда камли-ги, ижтимоий-иктисодий етуклик даражала-рининг етарли эмаслиги туфайли оилалар-да ажралиш ёки тушунмаслик, оилада турли даражада низоларга олиб келиши мумкин экан. Шунинг учун биз тадкикот иши-мизда махсус тузилган ижтимоий-психологик суровномамизга киритилган саволлар ораси-

3 Алимова Г., Акрамова Ф. Эрта никох окибатлари (махалла маслахатчилари, амалиётчи-психологлар учун кулланма). — Т., 2014. -23-б.

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2015, 10

2-жадвал. «Турмуш к,уриш ёши йигит учун к,андай булиши керак?» саволи буйича ёшларнинг фикрлари (фоизда)

1-жадвал. «Турмуш ^уриш ёши к,из бола учун ^андай булиши керак?» саволи буйича ёшларнинг фикрлари (фоизда)

Оила куриш «кизлар» учун Йигитлар жавоблари ^излар жавоблари

16-17 ёш 14,5% 4,0%

18-19ёш 70,5% 65,5%

20-21ёш 12,5% 18,5%

22-23ёш 2,0% 12,0%

24-25ёш 0,5% —

25 дан катта — —

Оила куриш «йигитлар» учун Йигитлар жавоблари Кизлар жавоблари

16-17 ёш — —

18-19 ёш 3,5% —

20-21 ёш 10,5% 8,5%

22-23 ёш 22,0% 12,0%

24-25 ёш 50,5% 64,5%

25 дан катта 13,5% 15,0%

да кизларнинг турмуш куриш ёши ва йигит-ларнинг турмуш куриш ёшига оид фикрлари-ни аниклашга харакат килдик. Бунинг учун биз уларга «Турмуш куриш ёши киз бола учун кандай булиши керак?» деган савол би-лан мурожаат килдик.

Эътибор киладиган булсак, кизлар учун 25 ёшдан кейин оила куришни хеч кайси респондент танламаган. Бу уз навбатида оила куришга нисбатан установкалар, узбек мил-латига хос булган ёндашув шаклланганлигини билдиради. Олинган натижаларни (1-жадвал) тахлил этадиган булсак, шу нарса куринадики, оила курмаган йигитлар киз боланинг турмуш куриш ёши 16-17 ёш булишини маъкул деб, бу жавобни 14,5 фоиз йигитлар белги-лаган.

Иккинчи ёш курсаткичи 18-19 ёшлар булиб, олинган натижаларнинг характерли томони шундаки, бу ёшни оила куриш учун маъкул ёш сифатида аксарият йигит-кизлар танлаш-ган (70,5% йигитлар ва 65,5% кизлар). Улар бу ёшда синфдошлари, танишлари, кушнилари шу ёшда, айникса оила кураётганликларини кузатадилар ва натижада бу ёш никох, куриш учун энг макбул ёш деган фикрга келадилар.

Демак, оилавий хаёт куриш учун 20-21 ёшни танлаш асосида бир катор сабаблар

булиши мумкин: биринчидан, оила курганлар оилада бажариладиган турли вазифаларни яхши англайдилар: бу вазифаларга тарбия-вий, иктисодий, коммуникатив, жинсий, психологик, репродуктив ва бошкалар киради. Хар бир функциянинг оила шароитида бажа-рилишида маълум бир шарт керак. Масалан, иктисодий вазифа туFри бажарилиши учун оила курган киши маълум бир сохани эгал-лаган, мехнат килиб оилани пул билан таъ-минлайдиган даражага эришган булиши керак. Коммуникатив вазифа туFри бажарилиши учун оиладагилар бир-бирлари билан муомала урната олиш малакаларига эга булмоклари талаб этилади. Репродуктив вазифа бажарилишида ёшларнинг саломат-лик курсаткичлари меъёрда ривожланган булиши лозим. Бу жихатлар киз боланинг оила куриши учун энг оптимал ёш сифатида 20-21 ёшни танлаш маъкуллигини билди-ради.

Жадвалдаги ахамиятли жихат шундаки, киз боланинг оила куриш ёши учун 24-25 ёшдан кейинги курсаткичлар маъкул эмасли-ги булиб, бунда ёшларнинг якка фикрлилиги куринади. Аммо биламизки, ёш катталашган сари кизларнинг оила куриш имкониятлари

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2015, 10

iНе можете найти то, что вам нужно? Попробуйте сервис подбора литературы.

50 ОИЛА ВА МАКТАБ / СЕМЬЯ И ШКОЛА ч_/

3-жадвал. Ёшларнинг никохга маънавий тайёрлик даражалари (фоизда)

Объект Паст даража Уртача даража

Йигитлар 23,5% 76,5%

Кизлар 5,5% 94,5%

пасайиб боради, танлаш даражалари камая-ди, муаммолар ортади.

Биз оила куриш ёши масаласида «Йигит учун кайси ёш маъкул булади?» деган маса-лани хам куйдик.

2-жадвалдаги эътиборли жихат шунда-ки, йигитлар учун оила куриш ёшининг 16-17 ёш булишини бирорта хам респондент бел-гиламаганлигидир. Хакикатан хам эркак ки-шининг оила куриши учун масъул эканлиги ва бунинг учун маълум бир ёшга ва етук-лик мезонларига мос келиши кераклигини хаммамиз англаймиз, албатта.

Йигитларнинг оила куришлари учун энг макбул ёш сифатида барча иштирокчилар томонидан 24-25 ёш танланган. Хакикатан бу ёшда йигитлар бирор мутахассислик ёки хунарга эга буладилар, узларини иктисодий жихатдан, кисман булса-да оилани таъмин-лашга кодир, физиологик жихатдан етуклик-ка эришган паллада буладилар. Бу эса бу ёш-нинг уларнинг оила куриши учун энг опти-мал ёшга эга давр сифатида танлашга олиб келади. Гохида оила курмаган ёшларнинг фикрларида оила куришни вактли бошласа хам булади, деган фикр кузатилади ва йигит учун 22-23 ёшни оила куриш учун яхши деб уйлайдилар. Аслида йигитларнинг ёши катта-лашган сари оила куриш имкониятлари па-саймайди, аксинча ортади, оилада уларнинг ижтимоий, иктисодий мавкелари ошиши, натижада келин томонидан уларнинг тур-муш урток сифатида идрок этилиши, хурмати сакланиши кузатилади.

Демак, турмуш куриш ёшининг никох, баркарорлигига таъсир этувчи омил сифатида курилиши бу айни хакикат экан, бу ёш-нинг кизлар учун хам, йигитлар учун хам каралганда алохида уз оптимал муддатла-ри мавжуд эканки, оила кураётган хар бир

шахс бу муддатни билиб, оила куриши унинг никохи баркарорлигига олиб келар экан.

Биз уз тадкикот ишимизда ёшларнинг никохга нисбатан маънавий тайёрлик хис-ларини аникламокчи булдик. Бунинг учун психологияда маълум булган «Никохга маънавий тайёрлик» тестидан фойдаландик1. Тест 16 та савол-тасдикдан иборат булиб, на-тижаларни кайта ишлаш оркали 3-жадвал-да келтирилган маълумотларга эга булдик. Бу тест саволномада иштирок этган 60 нафар та-лабада утказилди.

Куриб турганимиздек, тест натижаларига кура оила курмаган ёшларнинг никохга маънавий тайёрлик даражаларида жинсий тафо-вутлар куринади. Маънавий тайёрликнинг паст курсаткичи купрок йигитларда кузатилади, уртача курсаткич эса кизларнинг деярли барчаларида куп. Бу уз навбатида кизларнинг бу ёш даврларида оила куришлари улар учун энг мухим кадрият сифатида каралиши, уларнинг уйларига совчилар кела бошлагани, уларнинг оила вазифаларига буткул берил-ганликлари, уларнинг танишлари аллакачон оила курганликлари, якинлари томонидан бу ёшдаги кизнинг оила куришига оид фикрлар куплаб айтилаётгани ва уларда бу кадриятга нисбатан куникиш ва булиши зарур булган хакикат сифатида караш таркиб топганли-гини билдиради. Йигитлар эса узларини ав-вал иктисодий-ижтимоий жихатдан мустакил куришлари кераклиги, оила куриш учун узларини англаб олишлари, мутахассис сифатида шаклланишлари мухимлигини хис этиш-лари устунлиги куринади.

Ёшларда олиб борилган суровнома ва психологик тестдан олинган натижалар ёшларда келажак оилавий хаётлари хакида этник,

1 СоFинов Н.А., Хабибуллаев Х. Оилани урганиш психологик тестлари туплами. — Т., 1996. -34-б.

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2015, 10

жинсий, психологик хусусиятлар мавжудлиги-ни тасдиклайди.

Ёшларнинг оилавий хаёт хакидаги тасав-вурлари уларнинг ёш курсаткичлари, маъна-вий етуклик даражалари, оилада олган турли даражадаги ижтимоий таъсирларига боFлик эканлиги куринди. Мазкур тадкикот ишида куйидаги хулосаларга келинди:

1. Ёшлар томонидан киз боланинг турмуш куриш ёши масаласида энг оптимал ёш сифа-тида 20-21 ёш танланган булиб, бу уз навба-тида оила курувчининг оилада бажарадиган турли вазифаларни яхши англаган булишини такозо этади. Бу вазифаларга тарбиявий, иктисодий, коммуникатив, маънавий, ижтимоий, психологик, репродуктив ва бошка ва-зифалар киради. Ёшлар фикрича, х,ар бир функциянинг оила шароитида бажарилишида маълум бир етуклик шарти зарур экан.

2. Йигитларнинг оила куришлари учун энг макбул ёш сифатида 24-25 ёш энг макбул ёш сифатида танланган. Айрим ёшлар фикрига кура, йигит кишининг оила куриши учун энг макбул ёш сифатида 22-23 ёшни олиш мум-кин.

3. Йигитларнинг аксарият кисми учун сев-ги асосида оила куриш холати маъкул экан. Аксарият кизлар отаси талабига кура оила куришни маъкуллар эканлар. Улар бу оркали оталарининг фикри билан хисоблашишлари, оталарининг уларнинг оилавий хаётига нис-батан аник ва туFри фикр билдиришларини хис этишларини намоён этар эканлар.

4. Никохга маънавий тайёрликнинг паст курсаткичи йигитларда оз булса-да кузатилар экан.

5. Никохга маънавий тайёрликнинг уртача курсаткичи кизларнинг деярли барчалари учун хос экан.

6. Ёшлар учун уларни оилавий хаётга тайёрлашга каратилган педагогик-психологик усулларни куллаш зарурлиги куринди, чунки ёшлик даври айрим ёшларнинг оила куриши учун мукаррар ёш даври эканлиги кузатилди.

Олинган натижалар, хулосалар асосида ушбу тавсияларни беришни зарур деб хисоблаймиз:

• ёшларни оилавий хаётга тайёрлашда уларнинг маънавий, касб жихатидан, яъни профессионал, ижтимоий, хукукий, психологик етук булишларига эришиш. Бунинг учун ёшларга педагог-укитувчилар, ота-оналар, катталар томонидан шу жихатларнинг мухим эканлигини ургатиб бориш ва тушунтириш;

• академик лицейлар ва касб-хунар кол-лежлари кошида ташкил этилган «Оила — бахт касри» мактабларида шу соха мутахассисла-ри: психолог, педагоглар иштирокида оила мухим кадрият эканлигига оид турли давра сухбатлари олиб бориш;

• махалла фукаролари йиFинларида ташкил этилган «Ота-оналар университетлари» оркали ёшларга кай йусинда сухбатлар ташкил этиш йул-йурикларини ургатиш, ёшларга «Оила — мукаддас маскан» рукни оркали тажрибали, намунали оилалар иштирокида ибратли давра сухбатларини утказишни ташкил этиш; ёшларга оила мустах,камлигини таъминловчи омилларга оид махсус сух,бат ва мунозараларни ташкил этиш, малакали мута-хассислар билан учрашувлар утказиш;

• оммавий ахборот воситаларида мунта-зам равишда шу мавзуда мулокотлар олиб бориш;

• ёшларни оилавий х,аётга тайёрлаш иши-ни му^им деб караб, оилага доир су^батлар уюштириш; х,аётий мисоллар воситасида никох, куриш омилларининг никох баркарорлигига таъсирининг ибратли жихатларини курсатиш оркали бу муаммога доир ижобий тасаввур шакллантира олиш.

iНе можете найти то, что вам нужно? Попробуйте сервис подбора литературы.

Демак, таълим муассасаларида таълим-тарбия самарадорлигини оширишда нафакат мутахассислик фанларига, балки шахснинг уз-узини яхши хис этиши, атрофдаги одамлар билан буладиган шахслараро муносабатлар-да зурикмай, узини эркин хис килишига ёр-дам берадиган психологик билимларни бе-риш, колаверса, йигит-кизларга «табиатнинг шох асари булмиш — оила»нинг узига хос конун-коида, сир-синоатларини ургатиш за-рур.

с 52 V ОИЛА ВА МАКТАБ / СЕМЬЯ И ШКОЛА л У

Адабиётлар:

1. Узбекистон Республикасининг Конституцияси. — Т.: «Узбекистон», 2005. -39-б.

2. Каримов И.А. Юксак маънавият — енгилмас куч. — Т.: «Маънавият», 2008. -176-б.

3. Алимова Г., Акрамова Ф. Эрта никох окибатлари (махалла маслахатчилари, амали-ётчи психологлар учун кулланма). — Т., 2014. -23-б.

8. Оила психологияси. // Шоумаров ГБ. тахрири остида. — Т.: 2000. -272-б.

10. Саифназарова Ф. Узбек оиласи: ижтимоий ва маънавий кадриятлар. Монография. — Т.: «Yurist-media markazi», 2007. -128-б.

11. СоFинов Н.А., Хабибуллаев Х. Оилани урганиш психологик тестлари туплами. — Т., 1996. -34-б.

12. СоFинов Н.А. Узбек оилаларида ёшларни оилавий хаётга тайёрлашнинг этнопсихологик хусусиятлари. «Узбекистон мустакиллиги — унинг фани ва технологиялари-ни ривожлантириш кафолати» II Республика илмий коллоквиуми материаллари. — Т., 1998. -98-101-б.

16. Фарзанд — азиз, она — муътабар. — Т.: «Узбекистон», 2001. -204-б.

17. Шоумаров ГБ., Шоумаров Ш.Б. Мухаббат ва оила. — Т., 1994. -120-б.

Записи созданы 8132

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Похожие записи

Начните вводить, то что вы ищите выше и нажмите кнопку Enter для поиска. Нажмите кнопку ESC для отмены.

Вернуться наверх